Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 11:17

Тошкент-Нью-Йорк-Тошкент рейси 27 июлдан амалга оширилади


"Ўзбекистон ҳаво йўллари" самолëтлари.

Тошкентдан Нью - Йоркка бевосита парвоз июль ойидан бошлаб амалга оширилади.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" нинг билдиришича 27 июль куни тарихда илк бор Boeing 787 Dreamliner лайнерида Тошкентдан Нью-Йоркка тўғридан-тўғри қўнишсиз парвоз қилинади.

Тошкентдан Нью -Йоркка парвоз вақти 12 соатни ташкил этади, Тошкентга қайтиш учун эса 11 соат парвоз қилинади.

Бундан ташқари “Ўзбекистон ҳаво йўллари” 18 майдан бошлаб Тошкент -Рига - Нью- Йорк - Тошкент рейси ҳам йўлга қўйилишини билдирмоқда.

Ню-Йоркка тўғридан-тўғри парвозлар бошланганидан сўнг ҳам АҚШга Рига орқали бир ҳафтада бир марта бўладиган рейс сақлаб қолинади.

XS
SM
MD
LG