Линклар

11 декабр 2017, Тошкент вақти: 18:32

Туркияда яна гуланчиликда гумонланган минглаб одам қамоққа олинди


Гуланчиликда гумонланиб қўлга олинган туркияликлар.

Туркияда 26 апрель куни мингдан ортиқ одам қамоққа олинди ва 3 224 одамни қамоққа олиш учун ордер берилди. Уларнинг барчаси АҚШда яшаётган уламо Фатҳуллоҳ Гулан билан алоқа қилганликда айбланмоқда.

Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу Анқарада ўтган матбуот анжуманида:

-Ҳозирда 72 вилоятда 1009 нафар “махфий имом”лар қўлга олинди. Бу Туркия республикаси учун муҳим қадам бўлди, - деб билдирди.

Анқара Фатҳуллоҳ Гуланни 2016 йил июлида муваффақиятсиз якунланган давлат тўнтаришига урунишнинг асосий ташкилотчиси сифатида айблаб келади. Гулан бу айбловларни инкор қилган.

Шу кунгача Туркияда гуланчи сифатида гумонланган 40 мингдан кўпроқ одам қўлга олинган, 120 минг одам ишдан бўшатилган.

XS
SM
MD
LG