Линклар

Россияда "Ислом жиҳоди"га мансубликда гумонланган 12 марказий осиёлик қўлга олинди


Россиянинг Калининград вилоятида “Ислом жиҳоди” гуруҳининг маҳаллий лидери сифатида гумонланган ўзбекистонлик қидирилмоқда.

Россия Федерал хавфсизлик хизматининг билдиришича, мазкур шахс Ўзбекистонда экстремистик диний гуруҳга мансубликда айбланиб, Тошкент сўрови билан халқаро қидирувга берилган.

Федерал хавфсизлик хизматининг билдиришича, ўзбекистонлик раҳбарлик қилган гуруҳга мансуб бўлган 12 одам 26 апрель куни Калининградда ўтказилган махсус амалиётда қўлга олинган. Уларнинг барчаси марказий осиёликлар экани айтилмоқда.

26 апрель куни Владивостокда ҳам террорчилик ҳаракатини содир этишни режалаштирганликда айбланиб 2 нафар марказий осиёлик қўлга олингани хабар қилинди.

Хавфсизлик хизмати қўлга олинган шахслар яқин кунларда ўз ватанларидаги ҳуқуқ-тартибот тузилмаларига топширилишини билдирди.

XS
SM
MD
LG