Линклар

Британия парламенти олдида пичоқ билан қуролланган шахс қўлга олинди


Лондонда парламент биноси олдида полиция қўлга олган одам.

Лондонда парламент биноси олдида полиция пичоқ билан қуролланган шахсни қўлга олди.

Хабарларда айтилишиича, қўлга олинган 27 ёшли шахс террактларни тайёрлаётганликда гумон қилинмоқда.

Полициячилар уни Уайтхолл кўчасида қўлга олганлар. Воқеа жойи полиция томонидан ўраб олинган.

22 март куни айнан мана шу жойдаги Вестминстер кўпригида британиялик Ҳалид Маъсуд юк машинасини сайёҳлар устига ҳайдаган ва пичоқ билан полициячини ўлдирган эди.

Бу воқеа ортидан 5 одам ҳалок бўлган, Маъсуд полиция томонидан отиб ўлдирилган.

XS
SM
MD
LG