Линклар

Франция Косово собиқ бош вазирини Сербияга топширишдан бош тортди


Косово собиқ бош вазири Рамуш Харадинай.

Франция аппеляция суди Белграднинг Косово собиқ бош вазири Рамуш Харадинайни Сербияга экстрадиция қилиш илтимосини рад этди ва уни ҳибсдан озод қилиш тўғрисида қарор чиқарди.

Сербия Харадинайни Косовода партизанларга раҳбарлик қилгани учун ҳарбий жиноятчи деб ҳисоблайди. Косово 2008 йилда ўзининг Сербиядан мустақил эканини эълон қилган эди.

Сербия бош вазири Александр Вучич бу воқеани “жиноятчиликнинг ғалабаси”, деб атади. Косово президенти Хошим Тачич эса:

-Бу Косово учун яхши янгилик. Адолат ҳамиша ғалаба қилади. Бу Сербиянинг мағлубиятидир. Сербия Косовода ҳарбий жиноятларни ва этник тозалашларни амалга оширган. Улар Косово гражданларини геноцид қилган, шунинг учун ҳам Косово Озодлик армиясининг ҳеч қандай айби йўқ, - деди Хошим Тачич

1998- 99 йиллардаги Болқон уриши даврида Косово жангчиларининг командири бўлган Харадинай январь ойида Сербия ҳукумати берган ордер асосида Приштинадан Франциянинг Базел Мюлуз аэропортига учиб келганидан сўнг ҳибс қилинган.

Харадинай Косово БМТ назоратида бўлиб турган 2004-2005 йилларда бош вазир лавозимида ишлаган. Шундан сўнг у Ҳаага халқаро трибунали томонидан 2 марта судланган ва оқланган эди.

XS
SM
MD
LG