Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 08:17

Македония парламентга қилинган босқинда 77 одам жароҳатланди


Калтакланган депутат Зоран Заев.

Пайшанба куни кечқурун Македония парламентига 200 кишининг бостириб кириши оқибатида юз берган тартибсизликда 77 одам, жумладан, 22 полициячи ҳамда депутатлар жароҳатланди.

Норозилар парламент раислигига этник албанлар партияси раҳбари Талат Жафери раис этиб сайлангани ортидан бостириб кирган.

Полициянинг билдиришича, парламентдаги тартибсизликда Албан альянсининг раҳбари Зядин Села энг қаттиқ жароҳат олган. Мухолифатчи депутат Зоран Заев ҳам бостириб қирганлар томонидан калтакланган.

Маҳаллий албанлар партиялари билан парламентда иттифоқ тузган социал демократлар раҳбари Заев парламентдаги зўравонликда рақобатчи консерваторлар партиясини айбламоқда. Унга кўра, бу партия “македонияликларни зўравонликка ва бўлинишга чақирди”.

Полиция депутатларни қутқариш ва босқинчиларни тарқатиш учун шовқинли гранаталарни қўллашга мажбур бўлди.

Сўнгги хабарларга қараганда, бостириб кирганлар парламент ва ҳукумат устидан ҳокимиятни йўқотаётган VMRO-DPMNE консерваторлар партияси тарафдорлари бўлган.

XS
SM
MD
LG