Линклар

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги: Афғонистондаги инқироз кундан-кунга кучаймоқда


"Шу кунда Афғонистон ҳудудида 45-60 мингга яқин жангарилар тўпланган. Улар энг муҳим чекка туманларни босиб олиб, эндиликда катта шаҳарлар ва вилоят марказларига ҳужум қилишмоқда, Афғонистоннинг шимолий провинцияларидаги кучларнинг қайта гуруҳланиши алоҳида ташвишни келтириб чиқармоқда", деб баёнот берган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари Шавкат Норматов.

Спутник сайтининг хабар қилишича, ўзбекистонлик ҳарбий мулозим Россия Мудофаа вазирлиги томонидан ташкил этилган халқаро хавфсизлик анжуманида сўзлаган нутқи давомида “жангарилар қўшни давлатларга ҳужум қилиши хавфи мавжуд”лиги тўғрисида гапирган.

Ўзбекистон вакили Афғонистон инқирози кундан-кунга фақатгина кучайиб, чуқурлашиб бораётганини қайд этди, деб хабар қилди сайт.

XS
SM
MD
LG