Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 18:40

Прокуратура россиялик "Покемон овчиси"ни 3 ярим йилга қамашни сўради


Руслан Соколовский

Екатеринбургдаги черковда “покемон овлаган” россиялик видеоблогер Руслан Соколовский ўзи устидан ўтказилаётган суд мажлисида айбсиз эканлигини яна бир бор таъкидлади.

Жума кунги суд мажлисида айблов томони Соколовскийни 3 ярим йилга озодликдан маҳрум қилишни сўради. Прокурор фикрича, агар судланувчига шартли жазо тайинланса, “у ўнгланмайди”.

Соколовскийнинг адвокати мижозининг айбсиз эканлигини айтмоқда. У агар суд Соколовскийни айбдор, деб ҳукм чиқарса, Инсон ҳуқуқлари Европа судига мурожаат қилмоқчи.

Руслан Соколовский 2016 йилнинг сентябрида, Екатеринбургдаги черковда ўзининг мобил телефонида Pokemon Go! Ўйинини ўйнаётгани акс этган видеони ижтимоий тармоқларда эълн қилганидан сўнг қўлга олинган эди.

Инсон ҳуқуқлари “Мемориал” маркази Соколовскийни сиёсий тутқун сифатида тан олган.

XS
SM
MD
LG