Линклар

МХХ 2 миллион 718 минг АҚШ долларининг чет элга олиб чиқилиши олдини олган


Ўтган йили Ўзбекистондан 2 миллион 718 минг АҚШ доллари миқдоридаги нақд хорижий валютанинг чет элга ноқонуний олиб чиқилиши олди олинган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати матбуот марказида жума куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.

МХХ Матбуот маркази расмийси Лола Йўлчибоеванинг айтишича,бундан ташқари 220 евро, 1 млн 887 минг рубль (33 000 АҚШ доллари)нинг чегарадан ноқонуний тарзда олиб ўтилишига чек қўйилган.

Чегара қўшинлари томонидан ўтказилган махсус тадбирлардан бири 2016 йил 20 июл куни Наманган вилояти Чортоқ тумани Қумрабод аҳоли пунктида ўтказилган.

Қирғизистонга ноқонуний олиб чиқиб кетилаётган 2 млн 576 минг АҚШ доллари ва 18та валюта банк карточкаси ўзбек чегарачилари томонидан ушлаб қолинган.

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, ҳар бир йўловчи мамлакатдан чиқаётганида 2 минг АҚШ долларигача бўлган миқдорда пулни деклорация қилган холда олиб чиқишлари мумкин.

5 минг АҚШ долларигача бўлган пулни олиб чиқиш учун Марказий банк руҳсатномаси керак бўлади.

Деклорациясиз олиб чиқишга уринилган ҳар қандай миқдордаги пул мусодара этилади.

XS
SM
MD
LG