Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:09

"Global Firepower": Ўзбекистон армияси Марказий Осиёдаги энг кучли армиядир


"Global Firepower" портали эълон қилган жаҳоннинг энг қудратли армиялари рейтингида Ўзбекистон 126 мамлакат орасида 48-ўринни эгаллади.

Рейтингга кўра, Ўзбекистон миллий армияси кучлилиги бўйича Марказий Осиёда биринчи, МДҲ давлатлари орасида эса Россия ва Украинадан кейин 3-ўриндадир.

Мазкур рўйхат қуролли кучлар таркиби, ҳарбий техникаси сони ҳамда жанговор шайлиги каби омиллар асосида тузилган.

Ўзбекистонда ҳарбий хизматга лаëқатли 13 миллиондан ортиқ одам бор; ҳар йили 600минг нафардан ортиқ ëш йигит ҳарбий хизмат ëшига етади¸ Ўзбекистон армиясида айни кунларда 65 минг ҳарбий¸ заҳирада эса¸ 20 минг аскар ва зобит бор.

Бу армия ихтиëрида¸ ҳисоботда ëзилишича¸ 500га яқин танк¸ 800га яқин бронитехника¸ икки юзга яқин ҳарбий учқич¸ юздан зиёд ракета отиш ускуналари мавжуд.

Рўйхатда дастлабки бешликдан АҚШ, Россия, Хитой, Ҳиндистон ва Франция ўрин олди.

XS
SM
MD
LG