Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:53

2016 йилда Ўзбекистонда 7300дан зиёд чегарабузар ушланди


Ўзбекистоннинг Чегарани қўриқлаш давлат қўмитаси маълумотига кўра, ўтган йили чегарани бузган 7343 одам қўлга олинган.

Улардан бир нафари халқаро террорчи гуруҳларга алоқадор, 10 нафари эса қидирувда бўлган шахслар экани айтилмоқда.

Қўмитанинг билдиришича, ўтган йил давомида ноқонуний тарзда 271 дона қуролнинг чегарадан олиб ўтилиши олди олинган.

205 килограм гиёҳванд моддалари, 317 г психотроп моддалар, 1,96 килограм героин, 129,9 килогарм опий, 46,14 килограм кўкнори, 27,14 килограм гашиш чегарачилар тарафидан тўхтатиб қолинган.

Ўзбекистон Чегарани қўриқлаш давлат қўмитасига кўра, наркотик моддаларнинг катта қисми Афғонистон чегарасида қўлга олинган.

Бундан ташқари 2016 йилда чегарачилар тарафидан экстремистик мазмундаги 696та китоб ва 405та ахборот ташувчи электрон воситалар чегарачилар тарафидан қўлга туширилган.

XS
SM
MD
LG