Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2019, Тошкент вақти: 17:19

Туркияда "Википедия" тўсиб қўйилди


Туркияда Интернетдаги "Википедия" онлайн энциклопедияси тўсиб қўйилган.

Туркиядаги Интернетни кузатиб борувчи Turkey Blocks мониторинг гуруҳига кўра, 29 апрел эрталаб 8 дан бошлаб Туркия бўйича "Википедия"нинг барча тилдаги ресурслари тўсиққа учраган.

CNN Turk каналининг хабар беришича, тўсиқ Туркия Ахборот технологиялари ва алоқа қўмитаси тарафидан жорий этилган.

Тармоқка тўсиқ нима учун қўйилгани ва қачон бекор қилиниши маълум эмас.

17 апрел куни "Википедия"нинг номаълум фойдаланувчиси Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўғон ҳақидаги мақола мазмунини ўзгартирган эди.

Ўзгартирилган матнда "Ражаб Таййип Эрдўғон – 2014 йилдан буён Туркия президенти лавозимида қолаётган турк диктаторидир", - деб ёзилган.

16 апрел куни Туркияда президент вакилатларини кенгайтириш бўйича референдум ўтказилди.

Айни референдум натижасига мувофиқ Туркия парламент республикасидан президенлик республикасига айланди.

Эрдўғон эса 2029 йилгача президентлик курсисида қолиш имконини қўлга киритди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG