Линклар

Сурия ва Ироқда 2014 йилдан бери юзлаб тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди


"Ислом давлати" гуруҳига қарши жанг қилаётган халқаро коалиция, жумладан, Россиянинг ҳаво зарбаларидан Сурия ҳамда Ироқда 2014 йилдан бери камида 352 тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги 30 апрель куни мана шундай маълумот тарқатди. Бироқ халқаро кузатувчилар аслида ҳалок бўлган тинч аҳоли сони расмий маълумотда келтирилганидан анча кўп эканни билдирмоқдалар.

Масалан, Airwars кузатувчилар гуруҳи Сурия ва Ироқда коалиция ҳаво ҳужумларида камида 3 минг одам ҳалок бўлганини маълум қилди.

Пентагон ҳужумларда тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлаётгани афсусланарли ҳолат эканини таъкидлаб, ҳалок бўлганларнинг яқинларига “чуқур ҳамдардлик” билдирди.

АҚШ ҳарбийларига кўра, ҳужумлардан олдин тинч аҳолига зарар етказмаслик бўйича барча чоралар кўрилган, лекин шунга қарамай одамлар ҳалок бўлган.

АҚШ Сурияда жиҳодчиларга қарши ҳарбий кампанияни 2014 йилда бошлаган эди.

XS
SM
MD
LG