Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 19:42

Лондонда террор уюштирмоқчи бўлганлар назоратга олинди


Лондонда 27 апрель куни террорчиликда гумонланиб қўлга олинганлардан бири.

Британия полицияси Лондонда иккита террорчилик ҳаракати ўтказишга тайёргарлик кўрилаётгани тўғрисида маълумотларга эга.

Бу ҳақида ҳуқуқ-тартибот идораларидаги юқори лавозимли расмийга таянган ҳолда Sunday Times газетаси хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, террорчи экани таҳмин қилинаётган гумондорларнинг ҳар бир қадами диққат билан кузатилмоқда.Шу муносабат билан Лондонда хавфсизлик чоралари янада кучайтирилди.

Терговчиларнинг фикрича, ҳужумни режалаштираётган кишилар бундан аввал ўтказилган рейдлар давомида қўлга олинган шахслар гуруҳи билан боғлиқ эмас.

XS
SM
MD
LG