Линклар

Шошилинч хабар
22 май 2018, Тошкент вақти: 00:00

Ўзбекистонда паспорт тизими тартибини бузганларга солинадиган жарима миқдори озайтирилади


Олий мажлис қуйи палатасида паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни юмшатиш назарда тутилган қонун лойиҳасиишлаб чиқилмоқда.

Қонунчилик палатаси ахборот хизматининг билдиришича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 223-моддасида паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун энг кам иш ҳақининг бир бараваридан 3 бараваригача бўлган миқдордаги жарима белгиланган.

Расмий хабарда жариманинг миқдори 450 минг сўм бўлгани учун ҳам паспорт алмаштириш муддати ўтиб кетган ёки бунгача паспортга эга бўлмаган кам таъминланган қатлам вакиллари муаммоларга дуч келаётгани айтилади.

Жарима миқдорининг озайтирилиши, айнан мана шу қатлам вакилларининг паспорт бўйича муаммоларини ҳал этишга қаратилган.

Парламент аъзолари жарима миқдорининг энг паст меъёрини аниқлаштирган ҳолда унинг миқдорини пасайтириш мақсадида қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартишлар киритиш ташаббуси билан чиқишган.

XS
SM
MD
LG