Линклар

Абдулазиз Комилов Ашхободда Япония ташқи ишлар вазири билан учрашди


Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркманистон пойтахти Ашхободда Япония ташқи ишлар вазири Фумио Кисида билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, вазирлар турли соҳалардаги ўзаро манфаатли стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш, етакчи япон ширкатларини Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилиш каби масалаларда суҳбатлашди.

Абдулазиз Комилов Ашхободга 30 апрель куни бошланган “Марказий Осиё + Япония” мулоқотида иштирок этувчи давлатлар ташқи ишлар вазирларининг олтинчи кенгашида қатнашиш учун борган эди.

Бугун Ашхабодда мазкур мулоқот доирасидаги асосий учрашувлар ва муҳокамалар бўлиб ўтади.

“Марказий Осиё + Япония” мулоқоти биринчи марта 2004 йилда Япония пойтахти Токиода ўтказилган эди. Шундан бери мазкур кенгаш навбатма-навбат Марказий Осиё давлатлари пойтахталарида ўтказиб келинмоқда.

XS
SM
MD
LG