Линклар

Шошилинч хабар
21 ноябр 2019, Тошкент вақти: 03:03

Ора йўлда қолган Македония


Македония Социал Демократик партияси лидери Зоран Заев (ўнгдан иккинчи) ва партия аъзолари 27 апрелдаги зўравонликдан сўнг.

Албан миллатига мансуб депутат спикер этиб сайлангандан сўнг 27 апрель куни ўнлаб намойишчилар Македония парламентига бостириб кириб, бир неча қонун чиқарувчиларга ҳужум қилди. Бу ушбу Болқон мамлакати икки йил олдин сиёсий боши берк кўчага кириб қолгандан сўнг рўй берган энг ташвишли воқеалардан бири бўлди.

Юзини яшириш учун баъзилари ниқоб кийиб олган дарғазаб миллатчилар бино ичкарисида ҳужумга бош-қош бўлганликда гумон қилинмоқда. Улар ўша ердастул, камера жиҳозлари ва қоғоз тешгичларни улоқтирди, сўнгра ташқарига чиқиб, зўравонликни давом эттириб, парламент атрофида ҳудудни ўраб олган жамоат тартибини сақловчи полиция билан жанг қилди.

Ўндан ошиқ норозилар 28 апрель куни “Македонияни ҳимоя қилиш”га ваъда бериб, парламент биноси олдидаги майдонга бешта чодир тикди.

Айни чоқда қонун чиқарувчилар президент Георге Иванов танг вазиятни бартараф қилиш учун ўтказмоқчи билан учрашувни рад этди.

Бу ерда нима гап?

Македония икки йил муқаддам ҳокимият тепасидаги ва собиқ бош вазир Никола Груевскиетакчилигидаги ВМРО-ДПМНЕ консерватив партияси, тахминан, 20 минг киши, жумладан, журналистлар, сиёсатчилар ва дин пешволари фаолиятини ноқонуний кузатгани учун жавобгар экани хусусидаги иддаолардан сўнг сиёсий бўҳрон домига тушиб қолди. Айни ҳол ҳукуматга қарши оммавий норозиликларга ва Европа Иттифоқининг воситачилик саъй-ҳаракатларига ва алал-оқибат Груевски ҳукуматининг истеъфога чиқишига сабаб бўлди.

Ўшандан бери тўрт марта навбатдан ташқари сайлов бўлиб ўтди, аммо ҳеч бирининг натижаларига кўра барқарор ҳукумат тузиб бўлмади. Декабрь ойида бўлиб ўтган сўнгги сайловда120 нафар депутатдан иборат парламентдан ВМРО-ДПМНЕ партияси 51 та, мухолиф Социал-демократик иттифоқ эса 49 та жой олди.

Томонларнинг ҳеч бири Зоран Заев бошчилигидаги социал-демократлар айрим албан миллатига мансуб аъзолардан иборат партиялар билан коалицияга рози бўлмагунча кўпчиликдан иборат ҳукумат туза олмади. Бунинг учун социал-демократлар албан партияларининг уларга кўпроқ ҳуқуқ бериш ва мамлакатнинг айрим ҳудудларида албан тилини иккинчи тил сифатида жорий қилишга оид талабларини қабул этишга мажбур бўлди.

Ўзи ҳам ВМРО-ДПМНЕ партияси аъзоси бўлган президент Георге Иванов Зоран Заевга ҳукуматни тузиш учун расмий ваколат беришдан бош тортди ва бунинг сабабини, албан тили масаласи Македония мустақиллигини барбод қилиш мумкин, дея изоҳлади.

Нега бегоналар ғамхўрлик қилиши керак?

Болқон ярим ороли бежиз Европанинг ўйиндан ўт чиқадиган минтақаси деб аталмайди. Минтақада рўй берган бир қанча воқеалар, жумладан, Австрия-Венгрия империяси тахти вориси Франц Фердинандга Сараевода суиқасд қилиниши Биринчи жаҳон уруши бошланишига туртки бўлган эди.

Яқинда, ХХ асрнинг 90-йилларида собиқ Югославиянинг куч билан парчалаб юборилиши минтақада истиқомат қиладиган кўплаб этник гуруҳларнинг охири кўринмайдиган душманлигига олиб келди.

Кўплаб синчилар Дейтон битимлари Болқон ярим оролига олиб келган тинчлик муаммоларга, нари борса, қисқа муддатли ечим бўлганини қайд этиб, кафолат бўладиган узоқ муддатли қонунчиликсиз ва демократия институтларисиз Европанинг жанубий қанотида беқарорлик сақланиб қолаверишини башорат қилмоқда.

Македония Республикаси Болқон ярим оролидаги чор тарафи қуруқлик билан ўралган мамлакатдир. У – Болгария, Греция, Албания, Косово ва Сербия билан чегарадош.

Аҳолиси – 2,1 миллион киши, асосан, Македония славянларидан иборат. Бироқ ҳисоб-китобларга кўра, мамлакат аҳолисининг чорак қисми этник албанлар бўлиб, уларнинг аксарияти Косово ва Албания билан чегарадош шимолий ва шимоли-ғарбий минтақаларида яшайди. Аҳолининг 4 фоиздан кўпроғини ташкил қиладиган бошқа этник гуруҳларга серблар, бўшноқлар, турклар, лўлилар, черногорияликлар, хорватлар ва валахлар киради.

Славян гуруҳлари билан Болқон ярим оролида, тахминан, 8 миллион кишини ўз ичига олувчи этник албанлар ўртасидаги зиддиятлар минтақадаги энг йирик хавф ўчоғи деб қаралади. Сербия билан Косовонинг ҳар бирида 1,5 миллионга яқин этник албанлар истиқомат қилади.

Масалан, Косово президенти Ҳошим Тачи 19 апрель куни Озод Европа/Озодлик радиосига берган интервьюсида, “минтақадаги барча албанлар Европа оиласига интеграцияни давом эттириш учун битта мамлакатда яшаяжак”, деганидан сўнг минтақадаги албанлар Тиранадаги ультрамиллатчилар билан бирга “Буюк Албания” ғоясини илгари суриш орқали қуролли можаро келтириб чиқаришидан қўрқув кучайди.

Ҳошим Тачининг гапига ўхшаш баёнотлар, айниқса, Македонияни ташвишга солади, чунки бу мамлакат 2000-2001 йилларда ўзининг камсонли албан аҳолиси кўтарган қуролли қўзғолондан қаттиқ зарар кўрди ва у фақат НАТО ўртага тушиб, эришилган тинчлик битимидан сўнг барҳам топди. Албанларнинг айтишича, ушбу келишув шартлари бажарилмади, уларнинг кенгайтирилиши керак бўлган ҳуқуқлари топталмоқда ва мамлакат бўйлаб тангликларни келтириб чиқармоқда.

Македония “Ғарб” йўлидан кетяптими?

Югославиянинг собиқ вилояти бўлган ва 1991 йили мустақилликка эришган Македония 2005 йили Европа Иттифоқи аъзолигига номзод бўлгандан бери унга аъзо бўлишни мақсад қилиб олган, шу мақсадда музокара бошлаши керак. Мамлакат яна НАТО хавфсизлик иттифоқига аъзо бўлишга интилмоқда.

Қайд этиш жоизки, иккала тузилмага ҳам аъзо бўлиш ҳаракатларига мамлакатнинг номи билан боғлиқ тортишувлар сабаб Греция тўсиқ қўйди. Греция “Македония” номидан фойдаланиш унинг айни номдаги вилоятига қарши ҳудудий даъволарни назарда тутади, деб ҳисоблайди.

Гарчи Македония ЕИга аъзо бўлиш учунмузокарани давом эттираётган бўлса-да, Грециянинг эътирозлари сабаб айни пайтда Македония Собиқ Югославия Республикаси деб аталмоқда. НАТОдан маълум қилишларича, Македония номи билан боғлиқ муаммоларни ҳал этгандан сўнггина аъзолик таклифини олиши мумкин.

Болқон ярим оролида таранглашиб бораётган вазиятга ЕИ томошабин бўлиб тургани йўқ. Март ойида Брюсселда бўлиб ўтган саммит – зирвада ушбу блокнинг минтақа олдидаги мажбуриятларини мустаҳкамлаш мақсад килиб қўйилди. Айни пайтда Албания, Босния, Косово, Черногория, Македония ва Сербия ЕИ билан аъзоликка оид музокара ўтказмоқда.

Брюссель Болқон ярим ороли мамлакатлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш ишига содиқ экани алоҳида қайд этар экан, аъзолик йўлига тўсиқ қўйиляпти, деган ҳар қандай ҳиссиётга барҳам беришга умид қилмоқда.Бироқ шу билан бирга кўплаб европаликлар минтақанинг бу ер билан узоқ маданий ва иқтисодий алоқаларга эга бўлган Россия таъсирига тушиб қолмаслигини истайди.

Афтидан, Кремль вазиятни беқарорлаштиришни Ғарб билан Болқон ярим ороли ўртасидаги муносабатларга совуқлик тушириш ҳамда ўзининг иқтисодий, жумладан, энергетика ва савдо-сотиқ алоқаларини ривожлантиришга йўл очиш воситаси деб билади.

Халқаро ҳамжамият Скопьедаги зўравонликка қандай муносабат билдирди?

Брюссель, Вашингтон ва Берлин 27 апрелда рўй берган зўравонликни қоралашга шошилди ва уни демократияга ҳужум дея баҳолади.

ЕИнинг Ташқи ишлар бўйича комиссари Федерика Могерини, “зўравонлик билан, айниқса, у демократия ватанида рўй бераётганда келишиб бўлмайди”, дея огоҳлантирди.

АҚШнинг Скопьедаги элчихонаси зўравонликни “кескин атамалар билан” қоралаб чиқди ва бу “демократияга ёт нарса ва келишмовчиликларни ҳал этиш учун номақбул йўл”, – деб ёзди Твиттердаги саҳифасида.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ғарбнинг Македония ишларига “қўпол аралашуви” бутун мамлакатда сиёсий бўҳронга сабаб бўлганини қоралаш керак, деб эътироз билдирди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон маъмурияти “чуқур” ташвиш” билдириб, баёнот тарқатди, унда “Македония Болқон ярим оролида барқарор тинчлик ўрнатиш учун муҳим аҳамиятга эга”, дейилади.

Сербияда сайланган президент ва амалдаги бош вазир Александр Вучич хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатлашув ўтказди ҳамда Македониядаги воқеалар “бу ерда яшаётган барчамиз учун муаммо туғдиради, барча муаммоларга барҳам бериб, фарзандларимиз учун тинчлик ва барқарорликни кафолатлашимиз керак”, – деб огоҳлантирди.

Бўҳронга чек қўйиш учун Македония раҳбарларига қандай босим ўтказиш мумкин?

Ўтган ўн йил мобайнида Македония кичик ва очиқ иқтисодиётини ислоҳ қилишда муваффақиятларга эришган бўлса-да, ҳали-ҳамон Европанинг энг камбағал мамлакати бўлиб қолмоқда. 2002-2008 йилларда мамлакат иқтисодиёти ўртача 4,3 фоиз ўсди, аммо 2009 йилдан бери ушбу кўрсаткич икки баробар пасайиб, ўртача 2,1 фоизга тушиб қолди.

Жаҳон банки маълум қилишича, жорий сиёсий бўҳрон вақтида бартараф этилмаса, шусиз ҳам Европанинг энг камбағал мамлакати иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатади ва уни қашшоқлаштириб қўяди.

Аксарият Ғарб мамлакатлари шуни ва зўравонлик қайта бошланиб кетишини назарда тутиб, Георге Ивановдан сайлов натижаларини ҳурмат қилиш ва таклиф этилган коалицияга янги ҳукумат тузишга рухсат беришни талаб қилди. Уларнинг фикрича, бу мамлакатдаги демократия институтларини мустаҳкамлайди, унинг қайта оёққа туриб олишига имкон беради ва мамлакатда юзага келган сиёсий муаммолардан келиб чиқадиган чуқур иқтисодий таназзулнинг олдини олади.

XS
SM
MD
LG