Линклар

1 май куни Япония энг катта ҳарбий кемаси- «Изумо»ни АҚШ кемалари ҳимоясига ишга солди.

Токио яқинидаги Йокосука портидан йўлга тушган «Изумо» вертолёт ташувчиси Тинч океанида АҚШнинг таъминот кемасини қўриқлаб боради.

Шимолий Корея АҚШнинг "Карл Винсон" авиаташувчисини чўктириб юбориш билан таҳдид қилган.

Корея ярим оролига йўналган "Карл Винсон" АҚШ Ҳаво-денгиз кучлари кемаларига ёқилғи қуйиш учун кетмоқда.

Бу ҳаракат Япония ҳарбийларининг мамлакатда қуролли кучлар тўғрисидаги қонунчиликка ўзгартириш киритганидан кейинги илк амалиётдир.

30 апрель куни Пхеньян АҚШ ва унинг иттифоқчилари талабига қарамасдан яна бир бор муваффақиятсиз якунланган баллистик ракеталар синовини амалга оширди.

XS
SM
MD
LG