Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:06

Макрон ЕИни Frexitдан огоҳлантирди


 election, celebrates after partial results in the first round of 2017 French presidential election, at the Parc des Exposit
election, celebrates after partial results in the first round of 2017 French presidential election, at the Parc des Exposit

Франция президентлигига марказчи номзод Эммануэль Макронга кўра, Европа Иттифоқи ислоҳатлар ўтказиши лозим, акс ҳолда истиқболда Frexitга дуч келиши яъни Франция ЕИ таркибидан чиқиш хавфига юз тутиши мумкин.

ВВСга берган интервьюсида ЕИ тарафдори бўлган Макрон “Европа ғояси ва Европа сиёсати Франция учун ўта муҳим”лиги, бироқ "француз жамиятида жаҳолат мавжуд"лиги ҳақида гапирди.

23 апрель куни Францияда ўтказилган сайловда марказчи номзод Эммануэль Макрон ва миллатчи Марин Ле Пен сайловнинг 7 май кунига белгиланган иккинчи даврасига ўтди.

39 ёшга тўлган Макрон собиқ сармоячи бўлиб, иқтисод вазири бўлиб ишлаган. Номзод Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни яхшилашни истайди.

48 ёшдаги Ле Пен эса муҳожирларга қарши қарашлари билан танилган. У Францияни Европа Иттифоқидан чиқаришни хоҳлайди.

XS
SM
MD
LG