Линклар

Турк полицияси 1 майни нишонлаш учун кўчага чиққан намойишчиларга нисбатан кўздан ёш оқизувчи газ қўллади.

AFP маълумотига кўра, 200 чоғи одам Тақсим майдонига киришга ҳаракат қилган пайти полиция қаршилигига дуч келган.

Полиция билан тўқнашув пайти бир неча киши жароҳатланган ва ўнлаб намойишчи ҳибсга олинган.

Ҳукуматга қарши шиорлар ёзилган плакатларни кўтариб олган намойишчилар Эрдўғон ваколатини узайтириш мақсадида конституцияга кирилган ўзгартишларга норозилик билдирган.

24 апрель куни ҳукумат Тақсим майдонида намойиш ўтказиш тақиқланганидан огоҳлантирган эди.

XS
SM
MD
LG