Линклар

Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқишига қарши бўлган ушбу мамлакат собиқ Бош вазири Тони Блэр яна сиёсатга қайтишини эълон қилди.

Бу ҳақда Блэр The Daily Mirror нашрига маълум қилди.

Блэрга кўра, унинг парламентга яна номзодини қўйиш режаси йўқ, бироқ унда “жуда зарур бўлган идеялар мавжуд”.

У ЕИнинг амалдаги раҳбарлари билан Brexit бўйича сиёсий мулоқотга киришишни кўзлаган.

Блэр 1998 йилдан 2007 йилгача Британия Бош вазири лавозимида ишлади.

Истеъфога чиққач ўзининг хайрия жамғармаси билан шуғулланди.

18 апрель куни Британия Бош вазири Тереза Мэй парламентга муддатдан олдинги сайловлар борасида эълон қилди. Овоз бериш 8 июнга режаланган.

Мэй Brexit бўйича қайта реферундум ўтказилишини истисно қилди.

XS
SM
MD
LG