Линклар

Парижда 1 май намойиши тартибсизликка айланиб кетди (ВИДЕО)


Парижда 1 май кунида юз берган тартибсизликлар.

Парижда 1 май Меҳнаткашлар халқаро бирдамлик кунида ўтган намойишлар пайтида тартибсизликлар юз берди.

Хабарларга қараганда, касаба уюшмалари томомнидан ташкил этилган намойиш пайтида ниқоб кийган намойишчилар гуруҳи полицияга тош ва ёнувчи бутилкаларни отганлар. Тартибсизликда икки полициячи жароҳатланди.

Полиция намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўллади. Ҳозирча қўлга олинганлар ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Аввалроқ Истанбулда ҳам турк полицияси 1 майни нишонлаш учун кўчага чиққан намойишчиларга нисбатан кўздан ёш оқизувчи газ қўллагани хабар қилинган эди. 200 чоғи одам Тақсим майдонига киришга ҳаракат қилган пайти полиция қаршилигига дуч келган.

1 май – Меҳнаткашлар халқаро бирдамлик куни дунёнинг юзга яқин давлатларида нишонланади.

XS
SM
MD
LG