Линклар

Президент Мирзиëев Ички ишлар вазирлиги ваколатини кучайтирди


Ўзбекистон Ички ишлар вазири Абдусалом Азизов 2 май куни Тошкентдаги Халқаро пресс-клубда ўтказилган матбуот анжуманида ўз вазирлигига оид айрим ўзгаришларни эълон қилди.

Азизовга кўра¸ президент Шавкат Мирзиëев қарори билан ички қўшинлар 2017 йилнинг 1 майидан бошлаб Ички ишлар вазирлиги назоратига қайтарилган.

“Президент қарори билан бу қўшинларни бизга қайтаришди. 1 майдан бошлаб улар ҳуқуқий жиҳатдан тўлиғича ИИВ назоратидадир”¸ дея баëнот берди Азизов жумладан.

Вазир бу қўшинларнинг қачон ИИВ тасарруфидан чиқарилгани ва ҳозирга қадар қайси тизимга бўйсунганига изоҳ бермади.

Озодликка маълум бўлишича¸ ички қўшинлар 2005 йилги Андижон воқеаларидан сўнг МХХ назоратига ўтказилган.

XS
SM
MD
LG