Линклар

Ашхободда Марказий Осиë+Япония учрашуви бўлиб ўтди


Марказий Осиë+Япония форматидаги мулоқот иштирокчилари.

1 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Марказий Осиë+Япония форматидаги мулоқотнинг 6-йиғинида иштирок этди.

Вазирлик расмий баëнотига кўра¸ Ашхобод учрашувида савдо ва сармоя хусусан¸ қишлоқ хўжалиги¸ транспорт инфратузилмаси ва логистика соҳасидаги минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилган.

Олти давлат дипломатик идоралари раҳбарлари¸ шунингдек¸ минтақавий хавфсизлик ва халқаро майдондаги долзарб муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашган.

Музокаралар ниҳоясида транспорт ва логистика соҳасидаги ўзаро ҳамкорликка оид “Йўл харитаси” ва қўшма баëнот қабул қилинган.

XS
SM
MD
LG