Линклар

1 май кунги телефон суҳбатида Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевни амалий ташриф билан Туркманистонга келишга чақирган¸ деб хабар берди туркман матбуоти.

Айтилишича¸ БердимуҳаммедовМиризëевга “Аваза” денгиз курорт шаҳарчасини ўз кўзи билан кўриш ва унинг қандай тезликда ривожланаëтганига баҳо беришни таклиф қилган.

Ашхобод раҳбари¸ Каспий бўйида жойлашган бу курорт шаҳардаги болалар лагерлари¸ санаторий ва ҳашаматли меҳмонхоналар ўзбекистонлик дам олувчиларни кутиб олишга тайëрлигини таъкидлаган.

Туркман матбуоти таъкидича¸ президент Мирзиëев ўз туркман ҳамкасби таклифини миннатдорчилик билан қабул қилган ва эндиликда бу ташриф санасини икки қўшни давлат дипломатик идоралари мувофиқлаштиради.

Шавкат Мирзиëев Ўзбекистон президенти сифатидаги биринчи хориж сафарини 6-7 март кунлари Туркманистонга давлат ташрифи билан бошлаган эди.

XS
SM
MD
LG