Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 05:44

Мирзиёев 9 давлат элчиларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди


Президент Шавкат Мирзиёев.

Президент Шавкат Мирзиёев 9 давлат элчиларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Бу ҳақда 2 май куни Podrobno.uz хабар берди.

Хабарда айтилишиича, Мирзиёевга Европа Иттифоқи ваколатхонаси бошлиғи Эдуардс Стипрайс, Қирғизистон элчиси Данияр Сидиков, Франция элчиси Виолен де Вильмор, Италия элчиси Андреа Бертоцци, Чехия элчиси Ярослав Сиро, Япония элчиси Нобуаки Ито, Миср элчиси Амани ал-Итр, Туркия элчиси Ахмет Башар Шена ва Саудия Арабистони элчиси Хишам бин Мишал ал-Сувейлим ишонч ёрлиқларнии топширган.

Мирзиёев шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Ўзбекистон бу давлатлар билан ҳамкорликни ривожлантириш масаласига алоҳида диққат-эътибор қаратаётганини айтди.

“Биз ҳар доим тинчликсеварлик сиёсатига асосланган йўналишда собит бўлиб қоламиз. Ҳар қандай қарама-қаршилик ва чақириқларни фақат тинч сиёсий йўл билан бартараф этиш тарафдоримиз”, деди президент ўз сўзи давомида.

XS
SM
MD
LG