Линклар

Милициянинг ноқонуний ҳаракатидан арзланиш мумкин бўлган ишонч телефони очилди


Ўзбекистонда ички ишлар органлари ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақидаги мурожаатларни қабул қилувчи ишонч телефони ишга туширилди.

Ўзбекистон ички ишлар вазири Абдусалом Азизов сешанба куни Тошкентдаги Халқаро пресс-клуббда ўтказган матбуот анжумани чоғида аҳоли милициянинг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан 1102 рақамли ишонч телефонига мурожаат қилиши мумкинлигини билдирди.

Вазирнинг айтишича, ишонч телефони 1 майдан синов режимида иш бошлади ва унга бутун Ўзбекистон бўйича қўнғироқ қилиш мумкин.

XS
SM
MD
LG