Линклар

11 декабр 2017, Тошкент вақти: 14:37

Қозонда чақалоғини ахлат қутисига ташлаган аёл судга тортилди


Қозонда янги туғилган чақалоғини ахлат қутисига ташлаганликда гумонланаётган 29 ёшли Зебинисо Асқарова устидан маҳкама жараёни бошланмоқда.

Тергов давомида Ўзбекистон фуқароси экани айтилаётган Асқарова янги туғилган чақалоғини бўғиб ўлдириб, уни полиэтилен пакетга жойлаган ва уйи яқинидаги ахлат қутисига ташлагани аниқланган.

Қозонда у акаси ва унинг оиласи билан бирга яшаган. Тергов пайти Асқарова ўзига қўилаётган айбни қисман тан олди.

XS
SM
MD
LG