Линклар

Тошкентга Чимкентдан "Дўстлик карвони" етиб келди


"Дўстлик карвони" Самарқандга ҳам боради.

Тошкентга Жанубий Қозоғистон вилоятидан “Дўстлик карвони” етиб келди, деб билдирди "Газета уз" 3 май куни.

Хабарда айтилишича, 2 майдан 6 майга қадар Ўзбекистонда меҳмон бўладиган қозоғистонлик 50 нафар оқсоқолдан иборат "Дўстлик карвони" Тошкентдаги қозоқ жамияти арбоби Тўлабий қабрини, сўнгра Самарқанддаги Амир Темур ва Ялангтўш Баҳодир, Бухородаги Баҳоуддин Нақшбанд мақбараларини зиёрат қилади.

«Дўстлик карвони» вакиллари Ўзбекистон Байналмилал маданият маркази, қозоқ маданияти маркази ва бошқа тарихий-маданий марказларга ташриф буюриб, у ерда маҳаллий аҳоли билан учрашади.

XS
SM
MD
LG