Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 16:03

Эрондаги кўмир конида юз берган портлашда камида 32 одам ҳалок бўлди


Эрон - портлаш юз берган кўмир кони.

Эрон шимолидаги кўмир конида 3 май куни юз берган портлаш оқибатида камида 35 кончи ҳалок бўлди.

Расмийларнинг IRNA агентлигига билдиришича, Гулистон вилояти Зимистонюрт шаҳри яқинидаги конда портлаш метан гази тўпланиб қолгани оқибатида юз берган.

Портлаш оқибатида 80 кончи шахтадан чиқолмай қолмоқда. Расмийлар 69 одам жароҳат олганини билдирмоқда.

Қутқарувчилар бугун ҳам тирик қолган қончиларни олиб чиқиш юзасидан ишларни давом эттирмоқда.

Айрим кончилар 1800 метр ер остида қолиб кетган. Қутқарувчилар ҳозирча фақат 800 метр чуқурликкача етиб бора олдилар.

XS
SM
MD
LG