Линклар

Индонезияликларга Ўзбекистонга визасиз кириш ваъда қилинди


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Анвар Шаропов .

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Анвар Шаропов Ўзбекистонга сайëҳларни жалб этиш мақсадида жануб-шарқий Осиë давлатларига сафар қилмоқда.

Индонезия Туризм вазири Яҳë Ариеф билан учрашган Шаропов 2 май куни икки давлат сайëҳлик тизимлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масаласини муҳокама қилган.

Жакарта учрашувида Шаропов¸ Jakarta Post газетасига кўра¸ Тошкент ҳукуматида индонезияликларнинг Ўзбекистонга визасиз сайëҳат қилишига рухсат бериш режаси борлигини айтиб ўтган.

Шунингдек Шаропов¸ ҳукуматга Ўзбекистон пойтахтидан Индонезиянинг халқаро туризм марказларидан саналган Бали оролига тўғридан-тўғри рейс жорий қилиш таклифи ҳам берилганини билдирган.

Жакарта учрашувида Шаропов Индонезия сайëҳлик ширкатларини Ўзбекистондаги зиëратгоҳларга турпакетлар таклиф қилишга чақирди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Индонезиядан олдин Малайзияга бориб¸ бу мамлакатда ҳам Ўзбекистон билан саëҳлик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш режасини муҳокама қилди.

Президент Шавкат Мирзиëев 2016 йилнинг 2 декабрь куни «Ўзбекистон Республикаси сайёҳлик соҳасини ривожлантиришни тезлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» фармон чиқарди ва туризмни Ўзбекистонга даромад олиб келадиган стратегик соҳалардан бири қилиб белгилади.

Айни пайтда¸ бу фармоннинг 2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб дунёнинг 15 давлатидан борадиган турли ёшдаги сайёҳлар, 12 давлатидан борадиган 55 ёшдан ошган сайёҳларнинг Ўзбекистонга визасиз киришига рухсат бериш қисми ижроси 5 йилга кечиктирилди.

Индонезия¸ Малайзия¸ Хитой¸ Въетнам¸ Япония ва Сингапур фуқаролари ҳам киритилган бу режанинг тўхтатилишининг¸ сайëҳликни ривожлантириш истиқболларига жиддий зарба бергани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG