Линклар

Франция прокуратураси Марин Ле Пен баëноти бўйича текширув бошлади


Эммануэл Макрон ва рақиби Марин Ле Пен.

Франция прокуратураси президентликка номзод Эммануэл Макрон шикояти бўйича унинг сайловлардаги асосий рақиби Марин Ле Пенга нисбатан қасддан сохта маълумот тарқатиш айби бўйича текширув бошлади.

3 май куни бўлиб ўтган телемунозара давомида ашаддий ўнгчилар етакчиси Ле Пен ўз рақиби Макроннинг Багам оролларидаги офшор банкларда ҳисоби борлигини билдирди ва Макронга кўра¸ бу сайловчиларни чалғитиш учун атайлаб ташланган фейкдир.

Франция президентлиги учун икки даъвогарнинг белгиловчи телемунозараси бошланишига саноқли соатлар қолганда асосан инглиз тилидаги ижтимоий тармоқларда ўтмишда Молия вазири бўлган Макроннинг ўз бойлигини оффшор банкларида бекитганига оид ҳужжатлар борлигига оид хабар тарқатилди.

Сайлов штаби экспертлари таъкидича¸ бундай фейк хабар муаллифлари Russia Today ва "Спутник" каби Россия оммавий ахборот воситаларига алоқадор шахслардир.

Бунгача ҳам ЕИ тарафдори бўлган марказчи Макрон сайлов кампаниясига Россия томонидан турли аралашувлар бўлаëтганига оид кўплаб шикоятлар эълон қилинган.

Сўнгги сўров натижаларига кўра¸ 3 май кунги теледебатда Макрон ўз рақибидан устун келган ва Марин Ле Пендан қарийб 20 фоизга олдинда бормоқда.

Франция президенти сайланадиган иккинчи босқич овоз бериш 7 майга белгиланган.

XS
SM
MD
LG