Линклар

Самарқанд вилояти милицияси Ургут туманида ўтказган тезкор тадбирда валюта савдоси билан ноқонуний шуғулланаётган шахсларни қўлга олди.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг 4 май куни хабар беришича, тадбир давомида Ургутдаги "Янги кийим кечак" бозори атрофида саррофлик билан шуғулланган 1957, 1984 ва 1988 йилда туғилган уч ватандош ҳибс қилинган.

Хабарда айтилишича,улар Самарқанд туманида яшовчи шахсга Ласетти русумли давлат белгиси бўлмаган автомашина салонида 16 минг 500 АҚШ долларини 130 миллион 350 минг сўмга айирбошлаб бераётган пайтда ушланган.

Айни пайтда қўлга олинганларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG