Линклар

Ҳикматёр Толибларни ҳукумат билан тинчлик битимини имзолашга чақирди


Гулбиддин Ҳикматёр.

Афғонистондаги машҳур дала қўмондони Гулбиддин Ҳикматёр 4 май куни Толибонни қуролли қаршиликни тўхтатиб, ҳукумат билан тинчлик музокараларини ўтказишга чақирди.

-Мен бу ерга ҳукуматга тинчлик ўрнатиш ва урушга барҳам беришда кўмак кўрсатиш учун келдим. Мен ҳукуматга ҳокимият бўлиштиришда ҳамкор бўлиш учун келганим йўқ. Мен ҳукумат аъзоси бўлмоқчи эмасман, бунинг менга қизиғи йўқ, - деди Ҳикматёр.

Афғонистон собиқ бош вазири Ҳикматёр ҳукумат билан имзоланган тинчлик битимидан бир неча ой ўтиб Кобулга қайтди.

У раҳбарлик қилаётган Ҳизби Ислом гуруҳи ўтган йилнинг сентябрида Афғонистон ҳукумати билан тинчлик битимини имзолаган эди.

Гулбиддин Ҳикматёр ўз нутқида Покистон ва Эронни Афғонистон ички ишларига аралашмасликка чақирди.

Кўплаб маҳаллий ва халқаро ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари Афғонистон ҳукумати Гулбиддин Ҳикматёр билан сулҳ битимини имзолаганига норозилик билдириб келадилар.

Ҳуқуқ фаоллари Ҳикматёр Афғонистонда 1990 йиллардаги уруш пайтида Кобулда минглаб одамларни ўлдиргани ортидан ҳарбий жиноятчи сифатида айбланиши зарур деган нуқтаи назардалар.

XS
SM
MD
LG