Линклар

Ўзбекистонда сел, сув тошқини ва кўчки хавфи остида яшаётган 151 хўжаликдан 696 киши хавфсиз жойларга кўчирилди.

Бу ҳақда хабар қилган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, Сурхондарёда 515, Самарқандда 71, Тошкентда 61, Наманган вилоятида 11 киши вақтинча яшаш учун кўчирилган.

Қашқадарё вилоятида 21 киши доимий яшаш учун хавфсиз ҳудудга кўчирилгани, 1 та хўжалик 5 нафар фуқаро уй-жойига хавф солган кўчки массаси махсус техника ёрдамида олиб ташланиб, хавф бартараф этилгани хабар қилинди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, Самарқанд вилоятида 12 фуқарони муҳофаза қилиш мақсадида, қирғоқ мустаҳкамлаш ишлари олиб борилиб, уларга бўлган хавф бартараф этилган, йил бошидан буён Андижон, Фарғона, Жиззах ва Наманган вилоятларида жами бўлиб 167,6 минг метр куб тош-шағал ишлари, 13,5 минг метр куб харсанг тош ишлари амалга оширилган.

XS
SM
MD
LG