Линклар

O’zbekiston телеканали кўрсатувларини Марказий Европада кўриш имкони пайдо бўлди


O’zbekiston телеканали (Uz-TV1) кўрсатувларини Марказий Европа мамлакатларида кичик ҳажмли параболик антенналар орқали қабул қилиш мумкин.

Бу ҳақда ўтган ҳафтада хабар қилган parabola.cz сайтига кўра, TürkmenÄlem52/Monacosat 1 сунъий йўлдошининг транпондерларидан бирида 52°E позициясида пайдо бўлган.

O’zbekiston телеканали ўз сигналларини FTAда DVB-S2 мультиплекси доирасида IRT станцияси билан биргаликда тарқатади.

Сигналларни қабул қилиш учун диаметри 70 см атрофида бўлган кичик ўлчамли тарелка кифоя.

O’zbekiston телеканали (Uz-TV1) техник параметрлари: • TürkmenÄlem / Monacosat 1 (52°E), частота. 12,226 Ггц, pol. В, SR 27500, FEC 2/3, DVB-S2/8PSK, FTA

XS
SM
MD
LG