Линклар

Пайшанба куни нефтнинг нархи деярли беш фоизга – ўтган йил ноябрдаги даражагача камайди. Ўшанда ОПЕК мамлакатлари қазиб олиш ҳажмларини қисқартиришга келишиб олгандилар. Brent навли нефтнинг бир баррели нархи 48 доллар 38 центгачагача пасайди. АҚШда қазиб олинаётган нефтнинг нархи 45 доллар 48 центга қадар пасайди.

Таҳлилчилар нархлар орқага кетишининг сабаблари орасида Ливиядаги ўзаро душман бўлган гуруҳлар ўртасидаги музокараларда олдинга силжишни айтиб ўтмоқдалар. Уларнинг тўқнашуви кўпинча йирик нефть конлари ишининг тўхтаб қолишига олиб келарди. Ливия ОПЕКнинг улушидан чиқарилган, шу боис, тинчлик ўрнатиладиган бўлса, бир кунда тахминан бир ярим миллион баррел ишлаб чиқариши мумкни. Нигерия ҳам қазиб олишлар ҳажми кескин камайишига олиб келган сиёсий беқарорликни тугатишга умид қилмоқда.

Асосий сабаблардан бири Қўшма Штатларда нефть қазиб олишнинг кўпайишидир. АҚШ Энергетика вазирлигининг охирги маълумотлари далолат берадики, мамлакатда нефть қазиб олиш даражаси ортган, захиралар эса башорат қилинаётганидан камроқ мидорга камайган. Бунинг ҳаммаси ОПЕКнинг қазиб олишларни қисқартириш тўғрисидаги келишуви самараси оз эканлигини кўрсатмоқда.

25 май куни ОПЕК аъзолари ўзларининг келишувини шу йилнинг охирига қадар узайтириш масаласини ҳал қилиш учун Венада мажлисга йиғиладилар.

XS
SM
MD
LG