Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2019, Тошкент вақти: 16:23

Макрон штаби "мувофиқлаштирилган ва кўламли" ҳакерлик ҳужумига учраганини билдирди


Франция президентлиги учун номзод Эммануэл Макрон партияси сервери “мувофиқлаштирилган ва кўламли” ҳакерлик ҳужумига учраган.

Оқибатда Макрон қароргоҳининг 2017 йил 24 апрелгача бўлган юз минглаб суратлар, мактублар ва иловаларга эга умумий ҳажми 9 Гб бўлган ёзишмалари ўғирланган.

Макрон штабининг билдиришича, ҳакерлик ҳужумидан мақсад сайлов арафасида мамлакатдаги сиёсий вазиятга таъсир ўтказиш бўлган бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 23 апрель куни Франция президентлиги учун биринчи давра сайловлари бўлиб ўтган эди.

Унда Макрон 24,01 фоиз, унинг рақиби Марин Ле Пен 21,3 фоиз овоз тўплаганди.

Франциядаги иккинчи давра президентлик сайлови эртага, 7 май куни бўлиб ўтади.

Макроннинг рақиби Марин Ле Пен Франциянинг ЕИга аъзолигига қарши чиқишлари билан танилган.

У ўз сайлов кампанияси пайти Москвага борган ва Россия президенти Владимир Путин билан учрашганди.

XS
SM
MD
LG