Линклар

Сурияда 4 та хавфсиз ҳудуд барпо этиш бўйича халқаро битим бугундан кучга кирди.

Мазкур битим Қозоғистон пойтахти Остонада Россия, Эрон ва Туркия воситачилигида ўтган музокаралар сўнггида имзоланган эди.

Хавфсиз ҳудудларда қурол ишлатиш ман қилинади ва ҳаво ҳужумлардан холи бўлади.

Ҳудудлар узра учоқларни учиши ҳам чекланади.

У ердаги қочқинларга инсонпаварлик ва тиббий ёрдамлар етказишда тўсиқ қўйилмайди.

Хавфсиз ҳудудлар бўйича битим 6 ой муддатга амалда бўлади.

Хавфсиз худудларга Идлиб вилоятининг шимолий-ғарби, унга туташ Латакия, Ҳалаб ва Ҳама туманлари киради.

Бундан ташқари Дамашқ яқинидаги Шарқий Гута анклави ҳамда Сурия жанубидаги Дараъ ва Кюнетра вилоятлари ҳам хафвсиз ҳудудлар сифатида малакаланади.

XS
SM
MD
LG