Линклар

Францияда президентлик сайловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтмоқда


7 май кунги сайловда - Европа Иттифоқида қолиш тарафдори бўлган марказчи Эммануэл Макрон ва аксинча, иттифоқдан чиқиш тарафдори ҳамда муҳожирларга қарши бўлган Марин Ле Пенлар президентлик учун рақобатлашмоқда.

Овоз бериш жараёнида FEMEN ҳаракатининг белига қадар яланғоч ҳолда бўлган 5 фаоли Марин Ле Пен овоз берган участка олдида плакатларни ёзиб, акция ўтказди.

23 апрель куни Франция президентлиги учун биринчи давра сайловлари бўлиб ўтган эди. Унда Макрон 24,01 фоиз, унинг рақиби Марин Ле Пен 21,3 фоиз овоз тўплаган.

Марин Ле Пен Франциянинг ЕИга аъзолигига қарши чиққан, сайлов кампанияси пайтида эса Москвага бориб, Россия президенти Владимир Путин билан учрашгани учун танқидга ҳам учраган сиёсатчидир.

XS
SM
MD
LG