Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 21:33

Нигерияда "Боко Ҳарам" экстремист гуруҳи 2014 йилда ўғирлаган 200дан ортиқ ўқувчи қиздан 82 нафари озод этилди.

Ҳукумат тарқатган баёнотда айтилишича, қизларни озод қилиш эвазига ушбу гуруҳ унга аъзоликда гумон қилинган маҳбусларни озод этишни сўраган.

Ҳозирча неча маҳбус озод этилгани ошкор қилинмади.

Нигерия ҳукумати баёнотида айтилишича, Халқаро Қизил Хоч қўмитаси ва Швейцария ҳукумати экстремист гуруҳ билан музокара ўтказишда кўмаклашган.

Озод этилган қизлар Шимолий Борго штатидаги Чибок шаҳри мактаби ўқувчилари эди.

"Боко Ҳарам" - "Ал-Қойда"га алоқадор кўрилган экстремист гуруҳ саналади.

XS
SM
MD
LG