Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 00:00

“Ислом давлати” гуруҳининг Афғонистондаги лидери АҚШ ва афғон ҳарбийларининг апрель ойида Нангархор вилоятида ўтказилган қўшма амалиёти чоғида ўлдирилган. Бу маълумотни ҳар икки давлат расмийлари тасдиқладилар.

Абдул Ҳасиб салафи Ҳофиз Саид ўтган йили АҚШ дрони берган зарба натижасида ҳалок бўлганидан кейин Афғонистондаги ИД жангариларига раҳбарлик қила бошлаганди.

Ҳасиб 50 нафар америкалик ва 40 нафар афғонистонлик ҳарбий иштирокидаги рейд чоғида ўлдирилган. Бу борада тарқатилган баёнотда Абдул Ҳасиб билан бирга 35 чоғли ИД жангариси ўлдирилгани айтилади.

Ҳасиб ўлгани ҳақидаги маълумотни Афғонистон президенти Ашраф Ғани ҳам тасдиқлади.

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Нангархор вилоятига 13 апрель куни ядровий бўлмаган энг йирик бомбани ташлаганди, пировардида ИДнинг 64 жангариси ҳалок бўлганди.

XS
SM
MD
LG