Линклар

Сурияда сўнгги кунларда жанг жадаллиги сусайди


Сурияда "хавфсизлик ҳудудлари" барпо этиш ҳақидаги меморандум ўтган ҳафта Қозоғистон пойтахти Остонада имзоланган.

Сурияда икки кун ичида қуролли мухолифат ва ҳукумат қўшинлари ўртасидаги жанговар ҳаракатлар жадаллиги сусайди. Жумадан шанбага ўтар кечаси бу ерда “хавфсизлик ҳудудлари” барпо этиш тўғрисидаги битим кучга кирган. Ҳужжат Россия томонидан ишлаб чиқилган ҳамда Туркия ва Эрон томонидан қўллаб-қувватланган.

Битим Сурияда тўртта “хавфсизлик ҳудуди”ни барпо этишни кўзда тутади. Бу ҳудудларда ҳар қанақа жанговар ҳаракат тўхтатилиши керак. Халқаро коалиция авиациясининг бу ҳудудлар устида парвози тақиқланган.

Сурия мухолифати вакиллари, Россия ҳалигача Башар Асад ва унинг Эрон дохил иттифоқчиларини аввалги шартнома талабларини бажаришга ишонтира олмагани таъкидлаб,битимни дастаклашдан бош тортганлар.

Расмий Дамашқ меморандумни олқишлаган, бироқ “террорчилар”га қарши қуролли курашни давом эттиришини билдирган. “Террорчилар” деганда Башар Асад ўз режими мухолифларини назарда тутади.

XS
SM
MD
LG