Линклар

Мирзиёев қарор билан Хоразмга кўпроқ сайёҳ жалб қилмоқчи


Хива Ичонқалъаси.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “2017−2021 йилларда Хива шаҳри ва Хоразм вилояти сайёҳлик салоҳиятини комплекс ривожлантириш дастури тўғрисида"ги қарорни имзолади. 5 май куни имзоланган бу ҳужжат Хоразмнинг саёҳат жозибадорлигини оширишга қаратилган.

Дастурда Ўзбекистоннинг асосий саёҳат марказларини бир-бирига боғловчи темир йўл тармоғини қуриш, чет мамлакатлардан чартер рейсларини йўлга қўйиш ва мунтазам рейсларни кўпайтириш ҳамда бошқа ташкилий масалалар кўзда тутилган.

Мирзиёев январь ойида Хоразмга қилган сафари чоғида вилоятда туризмни ривожлантириш учун Урганч шаҳридан Хивага электрлаштирилган темир йўли қуриш ва Хива шаҳрида замонавий вокзал барпо этишни таклиф этганди.

Президентнинг 5 май кунги қарорига мувофиқ, 2017−2021 йилларда туристик хизматлар экспорти ҳажмини 2,3 баробарга, сайёҳлар сонни эса 2,1 баробаргача ошириш режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG