Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:08

Чет элдаги Ўзбекистон фуқароларига тезкор ёрдам берадиган сайт ишга туширилди


Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати хабар қилди.

Ташқи ишлар вазирлигининг 2017-йил 1 чорагидаги фаолияти якунларига доир ҳисоботда айтилишича, ҳориждаги Ўзбекистон фуқароларига тезкор ёрдам бериш мақсадида шу йилнинг март ойидан бошлаб consul.mfa.uz сайтида "онлайн маслаҳат" модули ишга туширилган ва ҳозирги кунга қадар 100 дан ортиқ фуқаро мурожаати қабул қилинган.

Вазирлик ҳиоботигакўра, хорижда истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари консулликларга кўпинча "Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисидаги маълумотномани қай тарзда олиш мумкин?", "Ўзбекистондан ҳужжатни сўраб олиш тартиби қандай?", "Хориж давлат фуқаролигини қабул қилгандан кейин Ўзбекистон фуқаролари қандай ҳаракатларни амалга оширишлари зарур" деганга ўхшашбошқа ўзлари учун долзарб саволлар билан мурожаат қилишган.

XS
SM
MD
LG