Линклар

Франция президенти сайловида Макрон ғалаба қилгач, евро қадри кескин кўтарилди


Франция президенти сайловида марказчи Эммануэл Макрон ғалаба қилганидан сўнг евро қадри кескин ошиб, сўнгги 7 ой ичидаги энг баланд кўрсаткичга етди.

Глобалист Макроннинг ғалабаси Франциянинг еврозонадан ва Европа Иттифоқидан чиқиш хавфи олдини олди.

Экспертлар миллатчи Марин Ле Пеннинг ғалабаси Европада молиявий инқирозни келтириб чиқаришидан хавфсираётган эди.

Европанинг етакчи давлатлари Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиб кетишга қарор қилгани ва ва ноябрь ойида президент Доналд Трампнинг кутилмаган ғалабага эришгани ортидан Францияда ўта ўнг қанот сиёсатчи президент этиб сайланиши мумкин, деган хавотирда эди.

39 яшар Макрон Евроиттифоқ тарафдори бўлса, унинг рақиби 48 яшар Ле Пен эса французларга миллий ва мигрантларга қарши дастурлари билан Европа Иттифоқидан чиқиб кетиш ғоясини илгари сурди.

5 май куни ўтказилган сўров натижасига кўра, Макроннинг ғалаба қилиши тахмин қилинганди.

Францияда президент беш йилга сайланади.

XS
SM
MD
LG