Линклар

Ўзбекистонда йилнинг I чорагида 24 хорижий журналист аккредитациядан ўтказилди


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 1-чорагида Ўзбекистон РсепубликасиТашқи ишлар вазирлигида 24 нафар хорижий журналист аккредитациядан ўтган бўлиб, улар 9 давлатнинг 11та ахборот агентлиги, 4та телеканал ва радиоси ҳамда 3та босма нашрлари вакилларидир.

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

2005 йил, 13 май куни Андижонда юз берган қонли воқеалардан сўнг Ўзбекистонда ишлаб турган қатор хорижий ахборот воситалари фаолияти тўхтатиб қўйилган эди.

XS
SM
MD
LG