Линклар

Франциянинг янги президенти 14 майда қасамёд келтиради


Олланд Макрон билан Ғалаба куни муносабати билан Парижда ўтказилган маросимда учрашди.

Франция президенти лавозимини тарк этаётган Франсуа Олланд ўз ваколатларини Эммануэл Макронга 14 май куни ўтказиб беради. Шу куни Макрон янги президент сифатида қасамёд келтиради.

Бу ҳақда Олланд душанба куни Ғалаба куни муносабати билан Парижда ўтказилган маросимда баёнот берди. Олланд Макрон билан шу маросимда учрашди.

Франция президенти сайлови иккинчи босқичида собиқ банкир Эммануэл Макрон миллатчи Марин Ле Пенни осонлик билан мағлуб этиб, Франция тарихидаги энг ёш президентга айланди. Дастлабки натижаларга кўра, Макрон 65 фоиз овоз тўплашга муваффақ бўлган. Ле Пенга сайловчиларнинг 35 фоизи овоз берган.

XS
SM
MD
LG