Линклар

Трамп Грузиянинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди


АҚШ президенти Доналд Трамп Грузия бош вазири Георгий билан Оқ Уйда, 2017 йил 8 майи.

АҚШ президенти Доналд Трамп Грузия бош вазири Георгий Квирикашвили билан 8 май куни Оқ уйдаги учрашуви чоғида “Вашингтон Грузия суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тўлалигича қўллаб-қувватлаши”ни билдирган. Бу ҳақда Грузия ҳукумати матбуот хизмати баёнотида айтилади.

Москва томонидан дастакланаётган Абхазия ва Жанубий Осетия айирмачи бўлгалари туфайли Грузиянинг Россия билан муносабати ҳали ҳам ёмон.

Трампнинг Квирикашвили билан учрашуви АҚШ президенти Грузия ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш моддасини ҳам ўз ичига олган федерал қонунни имзолаганидан бир неча кун ўтиб амалга ошди.

“Президент Трамп Грузия АҚШнинг муҳим иттифоқчиси ва стратегик ҳамкори бўлиб ҳисобланишини таъкидлади. Раҳбарлар АҚШ ва Грузия ўртасидаги алоқаларга оид муҳим масалалар ва келажакдаги режаларни муҳокама қилдилар”, дейилади Грузия ҳукумати матбуот хизмати тарқатган хабарномада.

XS
SM
MD
LG