Линклар

Россия мудофаа вазирлиги россиялик зобитнинг Сурияда қатл этилганини инкор этди.


Рус армияси зобитининг “Ислом давлати” террор ташкилоти жангарилари ўлдиргани тўғрисидаги хабарни SITE Intelligence Group тарқатган эди.

Россия мудофаа вазирлигининг ТАСС тарқатган баёнотида Сурия ҳудудида ҳозир бўлиб турган россиялик ҳарбийлар “тирик, саломат ва жанговар топшириқларни бажараётгани” айтилган.

SITE Intelligence Group хабарида ўлдирилган зобит полковник Евгений Петренко эканлиги айтилган. Хабар муаллифларининг тахминича, россиялик зобитнинг қатл қилиниши тасвири туширилган видео “Ислом давлати” террор ташкилоти назорати остидаги Раққа шаҳрида суратга олинган бўлиши мумкин.

Видеотасвирда қора комбинезон кийган эркак Россия махсус кучларига ишлаши тўғрисида айтгани тўғрисида Рейтер агентлиги хабар қилган.

Видеотасвирнинг ҳақиқий эканлиги ҳамда қатл қилинган кишининг шахси исботини SITE Intelligence Group келтирмаган.

Рус тилида овоз берилган видеода “Ислом давлати” террор ташкилоти Россия президентига янги террор ҳужумлари билан таҳдид қилган.

XS
SM
MD
LG